АсосийСОҒЛИҚ

Бугун Бухорода яна 7 нафар бемор соғайди

Бугун Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 7 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар...

'Бугун Бухорода яна 7 нафар бемор соғайди'ning rasmi

Бугун Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 7 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди, деб ССВ хабар берди.

Шифо топганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 2 нафар бемор Фарғонадан, 1 нафардан – Жиззах, Бухоро, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳридан. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, энг ёши каттаси 41 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш экани айтилмоқда.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 325 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 332 нафарга етди.  

Шу соатгача  мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1278 нафарни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар