АсосийЖАМИЯТ

Бугун 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни, аммо...

Бугун ижтимоий тармоқда Хуман.уз журналистининг Сирдарёда эвакуация қилинган одамлар ҳақид...

'Бугун 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни, аммо...'ning rasmi

Бугун ижтимоий тармоқда Хуман.уз журналистининг Сирдарёда эвакуация қилинган одамлар ҳақида репортаж тайёрламоқчи бўлганида ахборот олишига ҳалал берган ИИВ ходимлари ҳақидаги видео лавҳа тарқалди. Бу ҳақда сайтнинг расмий каналида маълум қилинди

"Бугун тақвимга кўра, “Жаҳон матбуоти эркинлиги куни”. Эрта тонгдан табриклар “ёмғири” ижтимоий тармоқларга ёғди. Гап йўқ! Ҳамма қалам аҳлига муборак бўлсин!

Аммо, лекин, бироқ Сирдарёдаги Ички ишлар ходими "тўй"ни "аза"га айлантирмоқчими?!

Гап шундаки, Human.uz сайти мухбирлари айни кез Сирдарё вилоятида  бўлиб туришибди. Мухбиримиз Мавжуда Мирзаеванинг хабар беришича, улар эрта тонгдан Сирдарё олимпиа заҳиралари коллежига жойлаштирилган одамлар билан гаплашиб, шароитлари ҳақида репортаж тайёрлашга киришган. Бироқ ўша ердаги Ички ишлар ходимлари тасвирчиларни обкетишган.

Мавжуда Мирзаеванинг “Операторни нега олиб кетяпсиз”, деган саволига орган ходими “Сиз қонун талабларига қаршилик қиляпсиз”, дейди. Қандай қонун талаблари бузилгани ҳақидаги саволга жавоб бермайди ва ходимига “Обор, записларни кўрасан, ўчириб ташлайсан”, дея буйруқ беради", дея сайт бу ҳолат юзасидан ИИВдан изоҳ талаб қилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар