АсосийЖАМИЯТ

Сардобага кўмаклашиш учун махсус ҳисоб рақами очилди

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати телеграм каналида сардобаликларга ёрдам бериш учун махсус ҳи...

'Сардобага кўмаклашиш учун махсус ҳисоб рақами очилди'ning rasmi

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати телеграм каналида сардобаликларга ёрдам бериш учун махсус ҳисоб рақами очилгани маълум қилинди.

Эндиликда “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акцияси доирасида пул ўтказиш йўли билан ҳам иштирок этиш мумкин. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан махсус ҳисоб рақами очилди, дейилади хабарда. Шунингдек, ушбу ҳисоб рақам манзили ва унга қай тарзда пул ўтказиш мумкинлиги ҳаида маълумот берилган.

Юридик шахслар учун ҳисоб рақами: 20212000100981895003

МФО-00451, Milliy Bank

Payme: «Хайрия» бўлими — «BizBirgamiz» логотипи (фақат жисмоний шахслар учун).

Click: «Хайрия» бўлими — «BizBirgamiz» логотипи (фақат жисмоний шахслар учун).

Акция ташкилотчилари пул маблағларининг йиғилиши ва сарфланиши бўйича шаффофликни таъминлашни ўз зиммасига олади.

    Бошқа янгиликлар