Сурхондарёда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 8 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 май куни соат 20:00ларда Сурхондарё вилояти Узун туманида 1983 йилда туғилган ҳайдовчи Д.Г. “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдалар 2012 йилда туғилган Р.Ш. ва 2013 йилда туғилган Ш.Х.ни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда 8 ёшли Р.Ш. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Вояга етмаган пиёда 7 ёшли Ш.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






