АсосийЖАМИЯТ

Беморлардан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафари эса ўта оғир ўта оғир аҳволда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати дав...

'Беморлардан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафари эса ўта оғир ўта оғир аҳволда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ ҳолат ҳақида расмий маълумот берди:

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 2160 бемор рўйхатга олинган. Беморларнинг 1319 нафари тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 830 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Ҳозирги вақтга келиб, 56 мингдан ортиқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Уларнинг 13 мингдан ортиқроғи стационар шароитида, 42 мингдан ортиқроғи уй шароитида карантин тадбирлари билан қамраб олинган. Куни кеча 7300 дан кўпроқ вирусологик текширишлар ўтказилди. Эпидемик вазият мураккаблашгандан буён 325 мингдан кўпроқ коронавирус касаллигига лаборатория текширувлари ўтказилган.

    Бошқа янгиликлар