АсосийЖАМИЯТ

Маҳалла раиси ўз ҳисобидан кам таъминланган оилаларга ёрдам берди

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани Бошлиқ МФЙ да республикамизда давом эттирилаётган "Саховат...

'Маҳалла раиси ўз ҳисобидан кам таъминланган оилаларга ёрдам берди'ning rasmi

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани Бошлиқ МФЙ да республикамизда давом эттирилаётган "Саховат ва кўмак" марафони умумхалқ ҳаракатлари миқёсида четда турмасдан, ўз эҳсонлари билан ҳисса қўшадиган фуқароларимиз кўпаймоқда. 

Тадбир жараёнида Бошлиқ МФЙ раиси Абдулла Юнусов маҳалласида яшайдиган бугунги кунда даромаддан колган, ҳимояга муҳтож, 100 та оилага 5 қоп, ҳар қопи 85 кг дан бўлган сифатли гуруч, 6000 дона тухум , 200 дона кунгабоқар мойини тарқатди. Эҳсонни қабул қилган маҳалла фуқаролари хурсанд бўлиб, миннатдорлик билдирди. Зеро, Абдулла Юнусовнинг ушбу ташаббускорлигини бошқа сафдошлари ҳам давом эттиришларига шубҳа қилмаймиз. 

    Бошқа янгиликлар