Туркия Президентлиги ҳузуридаги матбуот ва коммуникация бошқармаси бошлиғи, профессор Фахреттин Альтун:
– НАТО иттифоқдошимиз АҚШ билан ҳамдардлигимиз доирасида, иккинчи самолёт билан юборилган тиббий ёрдам анжомларимиз АҚШ га етиб борди. Биз иттифоқчиларимизга, дўстларимизга ва бутун дунё бўйлаб ёрдамга муҳтож бўлган инсонларга ёрдам беришда давом этамиз. Бундан мақсад, сиёсий масалалар эмас, балки Президентимиз Эрдоған ва мамлакатимизнинг инсонпарварлик ёндашувидир.
Шунингдек, Сомалидаги биродарларимизга коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун тиббий анжомлар жўнатдик. Ушбу юборилган инсонпарварлик юкида, Туркияда ишлаб чиқариладиган сунъий нафас олиш аппаратилари (вентилятор) ҳам мавжуд.
Биз ҳозиргача, 60 га яқин мамлакатларга кўрсатган инсонпарварлик ёрдамимиз учун жуда ижобий фикрлар ва мақтовларни эшитяпмиз. Бу пандемиядан олдин ҳам Туркия гуманитар ёрдам бўйича дунёда етакчи эди.
Халқимизнинг саховатпешалиги туфайли юртимизда 4 миллиондан ортиқ қочқинни қабул қилишда давом этяпмиз. Бу, дунёдаги қочқинларни қабул қилган давлатлар орасидаги энг юқори рақам. Биз уларни лагерларда сақламаймиз, аксинча, уларни халқимиз орасида ўз жигаримиздек қабул қиляпмиз.
Аввал ҳам айтганимдек, Президентимиз Эрдоған бизларга ҳар куни, бу тарихий курашга инсонийлигимиз билан ёндашишимиз кераклигини эслатиб турадилар. Коронавирус эпидемияси бошланганидан буён, дунё учун қилган ишларимиз, бутун инсониятни қай даражада қадрлашимизнинг яққол намоёнидир.
Туркия халқимиз фаровонлиги учун миллий ресурсларни сафарбар қилиш, касал ва ожизларга ғамхўрлик қилиш, дунёдаги бошқа одамларга ёрдам бериш ва глобал инқироздан чиқиш учун глобал сай-ҳаракатларни олиб боряпти. Халқимизнинг сабр-тоқати, саховати ва матонати билан фахрланамиз.”






