Шахсий автомобилда юришга рухсат берилгандан сўнг, кўплаб ҳайдовчилар киракашликни бошлашди. Машинада масофа сақлаш тартиби қандай?
Ушбу саволга Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди.
“Мулоқот қилишда 2 метрдан кам бўлмаган масофани сақлаш зарурлиги тўғри.
Бироқ машина салонида бунинг имкони йўқлиги сабабли бошқа гигиеник ва санитария қоидаларига амал қилиш ҳамда машинада 2 кишидан ортиқ йўловчи бўлмаслиги керак”, дейди Отабеков.






