Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий университетлар филиалларининг ходимларини, жумладан, Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг (Россия Федерацияси) Олмалиқ шаҳридаги филиали профессор-ўқитувчилари Республика ишчи гуруҳи фаолиятига жалб этилган. Улар жойларда вақтинчалик кўчирилган аҳоли муаммоларини ҳал этишда самарали иштирок этмоқда.

Хусусан, озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда турар жой таъминоти каби масалалар тезкорлик билан ўзим ечимини топмоқда.
Шу билан бир қаторда аҳоли орасида тушкунлик кайфиятини олдини олиш мақсадида, МИСиС вакиллари юқори малакали мутахассислар иштирокида жойларда кенг тушунтириш ишларини олиб бормоқда, махсус гуруҳларда ижтиомий психологик тренинглар ташкил қилмоқда. Ёш болаларнинг руҳий тикланишлари учун эса махсус психологик машғулотлар ўтказилмоқда. Шу кунга қадар жами мингга яқин оилалар билан тарғибот ишлари олиб борилди.
Юртдошларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни руҳий қўллаб-қувватлаш мақсадида, МИСиС вакиллари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда стол тенниси, шахмат-шашка спорт турлари бўйича бир қатор мусобақалар ҳам ташкил этиляпти.
Хулоса ўрнида шу айтиб ўтиш жоизки, халқимиз табиатида саховатпешалик ва бағрикенглик хислатлари мужассам. Сирдарёда рўй берган фожиа эса, халқимизнинг ён-атрофидагилар, айниқса, қўшнисининг бошига мусибат тушганда ҳеч қачон қараб турмаслигини яна бир бор исботлади. Демак, бу каби саховатли ишлар яна давом этади.





