АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 774 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати дав...

'Ўзбекистонда 774 нафар бемор  коронавирусдан даволанмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистондаги эпидемиологик ҳолат бўйича расмий маълумот берди:

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус юқтирган 2189 фуқаро рўйхатга олинган. Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этилиши давом этяпти. 4 май куни 86 фуқаро тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди. Айни пайтга қадар1405 бемор тўлиқ соғайган. Шифохоналарда даволанаётган 774 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти

Ҳозирда 52 мингдан ортиқ фуқаро стационар ва уй шароитида карантин муддатларини ўтаяпти. Кечанинг ўзида 10 минг 500 дан зиёд, шу пайтга қадар эса жами 335 мингдан кўпроқ коронавирус касаллигига лаборатория текширувлари ўтказилган.

    Бошқа янгиликлар