АсосийЖАМИЯТ

Оҳангаронда қўшнилар ҳушёрлиги сабабли уйида хушсиз ётган фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди

Оҳангаронда қўшнилар ҳушёрлиги сабаб, икки кундан буён ўз уйида хушсиз ётган фуқаро ҳаёти...

'Оҳангаронда қўшнилар ҳушёрлиги сабабли уйида хушсиз ётган фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди'ning rasmi

Оҳангаронда қўшнилар ҳушёрлиги сабаб, икки кундан буён ўз уйида хушсиз ётган фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ахборот хизмати хабар берди. Хўш, аслида воқеа қандай бўлган? 

Жорий йилнинг 4 май куни Оҳангарон шаҳар, Навбаҳор маҳалласи, 3-кичик туман, 12-уй фуқаролари шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув қисмига кўнғироқ қилиб, уйнинг 4-хонадонида истиқомат қилувчи, 1944 йилда туғилган фуқаро Букарьёва Лидия Геннадьевна икки кун давомида кўринмай қолганлиги, эшиги ёпиқ эканлиги, қўшниларига ҳам очмаётганлиги тўғрисида хабар бердилар.  

Айтилган манзилга 6 нафар қутқарувчи зудлик  билан етиб бориб, фуқаро Л.Г.Букарьёва яшаш хонадонинг кириш эшигини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида очишга муваффақ бўлишади. Фуқаро Л.Г.Букарьёва эса хонадон меҳмонхонасида ҳушсиз ҳолда топилади. Хонадон эгасига тезликда биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганда, у ўзига келади.  

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, тез тиббий ёрдам машинасида фуқаро Л.Г.Букарьёва шифохонага олиб кетилади. Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, тез-тиббий ёрдам хизмати ҳамда шифокорларнинг саъй-ҳаракати билан ҳозир фуқаро Л.Г.Букарьёванинг аҳволи яхши, шифокорлар назоратида.

    Бошқа янгиликлар