АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда маст ҳайдовчи «Жигули»да юк машинасига урилиб, аёл ва ёш боланинг ҳаётига зомин бўлди

Кеча 4 майда Самарқанд вилоятида содир бўлган ЙТҲда она-бола ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Те...

'Самарқандда маст ҳайдовчи «Жигули»да юк машинасига урилиб, аёл ва ёш боланинг ҳаётига зомин бўлди'ning rasmi

Кеча 4 майда Самарқанд вилоятида содир бўлган ЙТҲда она-бола ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Ҳодиса Ургут туманидаги «Тинчлик» маҳалласидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 33-километрида содир бўлди. Самарқанддан Тожикистон Республикасига ҳаракатланаётган «ВАЗ-2106» («Жигули») ҳайдовчиси 27 ёшли Ф.Р. маст бўлган. У қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 29 ёшли ҳайдовчи  З.А. бошқарувидаги «Газ-5327» русумли юк автомашинасининг ўнг ён томонига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Тўқнашув натижасида юк машинаси йўловчилари (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва фарзанди) 22 ёшли Д.С. ва вояга етмаган 2 ёшли А.Н. оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда Тергов департаменти хабарида.
 

    Бошқа янгиликлар