1

Хоразмда эр хотинини ўғирлик устида ушлади ва уни ИИБга топширди

ЖИНОЯТ 05.05.2020, 13:26
Хоразмда эр хотинини ўғирлик устида ушлади ва уни ИИБга топширди

Хоразмда тадбиркор эр щз хотинини шщ-ирлик устида ушлаб олди. Бу ҳақда Postda хабарига таяниб Zamon.uz хабар берди.

Воқеа мана бундай бўлган: Тадбиркорлик билан шуғулланувчи Р.Султонбойнинг пуллари орасидан дастлаб 500 АҚШ доллари йўқолади. Хонанинг қулфи бузилмаганлигини кўрган Султонбой пул санашда адашган бўлсам керак, деган фикрга боради ва эътибор бермайди. 

Орадан уч кун ўтгач, яна 1000 доллар ғойиб бўлади. Эшик ва дераза ромларининг бутлиги ҳамда пулларнинг оз-оздан ўғирланиши хонадон соҳибини шубҳалантириб қўйди. Шундан сўнг у хонага хуфиёна кузатув камерасини ўрнатди.

Эртаси куни Султонбой яна 1 млн. сўм пули жойида йўқлигини билди ва дарҳол кузатув камераси хотирасидаги ёзувларни кўздан кечирди. Не кўз билан кўрсинки, яхши ният билан шаърий никоҳдан ўтган аёли Г.Муборак калит танлаш йўли билан хонага кириб пулларни ўғирлаган экан.

Р.Султонбой бу ҳақда туман ИИБга мурожаат қилди. Инкор этиб бўлмас далиллар олдида мулзам бўлган Муборак қилмишини тан олишдан бошқа чора топа олмади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1