1

Ангренда фуқаро ҳовлисини қазиш чоғида қадимий сопол кўзаларни топиб олди

МАДАНИЯТ 05.05.2020, 14:02
Ангренда фуқаро ҳовлисини қазиш чоғида қадимий сопол кўзаларни топиб олди

Ангрен шаҳри «Боғи Сурҳ» МФЙ Абай кўчасида яшовчи Ф.Н. ўз турар жойи ҳовлисидан бир қатор қадимий кўзачаларни топиб олди. Бу ҳақда Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ўзининг расмий каналида хабар берди.  Маълум бўлишича уй эгалари ўз ҳовлисида чуқур қазишаётган чоғда у ердан эски қабр очилган.

У ердан сопол буюмлар чиққан. Бу ҳақда 30 апрель куни фуқаро Ангрен шаҳар тарих музейига хабар берган. Музей ходимлари 1 май куни Ангрен шаҳар «Боғи Сурҳ» МФЙ Абай кўчасида яшовчи фуқаронинг мурожаати асосида унинг яшаб турган турар жой ҳовлисидан қазилган чуқурда қазишма ишларини олиб боришган.

Фото: Ангрен шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қазишма ишлари давомида ушбу қабр Қовунчи маданиятига оид бўлиб, у милоддан аввалги 3-4 асрларга тегишли эканлиги қайд этилган. Қабрдан шу даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари ва 5 хил шаклдаги сопол буюмлари қазиб олинган. Ҳозирда бу ашёлар бўйича тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1