1

Коронавирус қурбонлари сони Жанубий Кореяда 24 кишига етди

ДУНЁ 19.06.2015, 12:33
Коронавирус қурбонлари сони Жанубий Кореяда 24 кишига етди
 

Корея Республикасида яқин шарқ респиратор синдроми коронавирусидан яна бир киши вафот этди, дея хабар беради ТАСС.

Шу тарзда, ушбу касаллик оқибатида ҳалок бўлганлар сони мамлакатда 24 кишига етди. Касалланганларнинг умумий сони 166 кишига етди.

Мамлакат ҳудудида илк касалланиш ҳолати 20 май куни қайд этилди. Мазкур вирусни мамлакатга Яқин Шарқ сафаридан қайтган Корея Республикаси фуқароси олиб кирган.
Илк бор мазкур вирус одамда 2012 йилда Саудия Арабистонида қайд этилган. Инфекция тарқалиши шунингдек Иордания, Қатар, БАА, Тунис, Буюк Британия, Германия, Италия ҳамда Францияга таъсир қилди, ушбу мамлакатларда ҳозиргача 1,1 минг юқтириш ҳолати қайд этилган, 40% ҳолатлар ўлим билан ниҳоясига етган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1