2020 йилнинг 23 апрель куни қўшни Қирғизистон Республикасида бўлиб турган 175 нафар Ўзбекистон фуқаролари “Дўстлик” чегара-божхона маскани орқали Андижон вилоятига олиб келиниб, Жаҳон саломатлик ташкилоти тавсиясига кўра, 14 кунлик карантинга олинган эди.
Карантинда бўлганларнинг 148 нафари эркак, 16 нафари аёл, 11 нафар вояга етмаган шахслардир. Уларнинг 48 нафари меҳнат миграциясида бўлиб турган Бухоро, Самарқанд, Жиззаҳ, Тошкент вилоятларида яшовчи фуқаролар бўлган.
14 кунлик кузатувда бўлган фуқароларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Махсус тестдан ўтказилиб текширилганда вирус аниқланмаганлиги ҳамда касаллик тарқатиш хавфи йўқлигини инобатга олиб улар оилалари бағрига қайтишга рухсат берилди.
Вилоят ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан мазкур фуқароларнинг яшаш манзилларига соғ-саломат етиб олишлари учун барча шароитлар яратилиб, транспорт воситалари ажратилди.






