Бухорода қулаган том қисмлари остида қолиб кетган она ва унинг фарзандлари қутқарилди. Бу ҳақда Миллий гвардия хабар берди.
Жорий йилнинг 4 май куни Бухоро вилояти Олот туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида Халқобод маҳалласи А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаро Э.Ў. хонадонининг том қисмидан ёмғир суви ўтиши оқибатида уйнинг тепа қисми қулаб тушган. Бу ҳақда том остида қолган фуқароларнинг яқинлари қутқарувчиларга хабар беришган.
Билдирилишича, шу ҳудудда хизмат олиб бораёган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимларининг ҳушёрлиги ва саъй-ҳаракатлари натижасида вайрона остида қолган аёл ва унинг фарзандлари – 5 ёшли ўғли О.Б. ва 3 ёшли қизи О.Б. қутқариб олинган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.






