АсосийДУНË

Nike АҚШ ва Европадаги коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга 30 минг жуфт пойабзал тарқатади

Nike компанияси АҚШ ва Европадаги Covid-19 га қарши курашаётган шифокорларга 30 минг жуфт...

'Nike АҚШ ва Европадаги коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга 30 минг жуфт пойабзал тарқатади'ning rasmi

Nike компанияси АҚШ ва Европадаги Covid-19 га қарши курашаётган шифокорларга 30 минг жуфт пойабзал тарқатишини маълум қилди. Бу ҳақда манбаларга таяниб radiokr.ru хабар берди.

Nike бу пойабзалларни тиббиёт ходимлари учун махсус ишлаб чиқарган ва айтилишича, кўплаб спортчиларнинг таклифига биноан шифокорларга миннатдорлик билдиришга қарор қилган.

Ушбу спортчилар ҳомий сифатида 30 минг жуфт пойабзални “Чикаго, Лос-Анжелес, Мемфисе, Нью-Йорк касалхоналарига ҳамда ветеранлар саломатлиги масалалари бўйича бошқармаларга хайрия қилиш учун Nike компаниясининг ташаббусига қўшилишган.

"Яна 2,5 минг жуфт оёқ кийимлар Барселона, Берлин, Лондон, Милан, Париж ва Бельгиядаги тиббий муассасалари ходимларига бепул тарқатилади" дейилади компания тарқатган хабарномада.

    Бошқа янгиликлар