1

“Ўзбекистоннинг ноёб таомлари” танловига старт берилди

МАДАНИЯТ 05.05.2020, 22:58
“Ўзбекистоннинг ноёб таомлари” танловига старт берилди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Гастрономик туризм ассоциацияси “Ўзбекистоннинг ноёб таомлари” танловига старт берилаётгани ҳақида эълон қилади. 

Танловда иштирок этишни истаганлар ўз ҳудудларига хос бўлган қадимий, антиқа ва тобора йўқолиб бораётган камида 5 та миллий таом (суюқ, қуюқ, пишириқ, ширинлик) рецептини тақдим этиши керак бўлади.

Иштирокчидан қуйидаги маълумотлар талаб этилади: 

  • Таом, унинг тарихи ва муаллифи ҳақидаги қисқача маълумот ва қизиқарли фактлар; 
  • 5-6 кишилик порция учун керак бўладиган масаллиқлар рўйхати (килограмм, грамм, литр, қошиқ каби ўлчовлар билан); 
  • Масаллиқларнинг қандай шаклда тўғралиши (кубик, сомонча, ҳалқасимон ва б.) Таомни тайёрлаш жараёни аниқ кетма-кетликда ёзилиши; 
  • Таомнинг мазали чиқиши учун муаллифдан қўшимча ва тавсиялар; 
  • Фото ва/ёки видеолавҳа.

Ғолиблар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 1-ўрин учун 5 миллион сўм, 2-ўрин учун 3 миллион сўм ва 3-ўрин учун 2 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари, шунингдек Ўзбекистон Гастрономик туризм ассоциациясининг диплом ва сертификатлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади. 

Энг сара рецептлар “Ўзбекистоннинг ноёб таомлари” китобига иштирокчининг сулоласи муаллифлик рецепти сифатида исм ва фамилияси кўрсатилган ҳолда киритилади. 

Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Гастрономик туризм ассоциациясининг расмий канали @gastrotourism_uz’га обуна бўлиш ва қайта алоқа боти @gastrotourismbot орқали рецептларни йўллаш керак бўлади. 

Материаллар 2020 йилнинг 20 май кунига қадар қабул қилинади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1