АсосийЖАМИЯТ

Самарқанд давлат тиббиёт институти Зоминга кўчирилган сардобаликларга кўмак юборди

Самарқанд давлат тиббиёт институти томонидан “Биз сардобаликлар билан биргамиз!” шиори ост...

'Самарқанд давлат тиббиёт институти Зоминга кўчирилган сардобаликларга кўмак юборди'ning rasmi

Самарқанд давлат тиббиёт институти томонидан “Биз сардобаликлар билан биргамиз!” шиори остида хайрия акцияси ташкил қилинди.

Акция орқали ҳозирда Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасининг ёрилиши оқибатида талофат кўрган фуқароларга беғараз ёрдам кўрсатиш мақсадида институтнинг барча ходимлари ва талаба-ёшлари, клинака жамоаси ҳамда лицей ўқитувчилари бирлашишди.

Хайрия акцияси давомида аҳоли яшаш эҳтиёжлари учун зарур бўлган озиқ-овқатлар ун, ёғ, шакар, гуруч, макарон, қандолат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, кўрпа-тўшаклар, шунингдек, тиббий ҳимоя воситалари йиғилди. 

Шу куннинг ўзида барча йиғилган маҳсулотлар юк машинаси ёрдамида Жиззах вилояти Зомин туманига Сардоба туманидаги бахтсиз ҳодисадан зарар кўриб, кўчириб олиб келинган фуқароларга етказиб берилди. 

Ҳозирда Зомин туманига талофат кўрган 3000 дан ортиқ аҳоли кўчириб келинган.

    Бошқа янгиликлар