АсосийДУНË

Тожикистон Президенти соғлиқни сақлаш вазирини лавозимидан озод қилди

Тожикистон давлат раҳбари Эмомали Раҳмон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вази...

'Тожикистон Президенти соғлиқни сақлаш вазирини лавозимидан озод қилди'ning rasmi

Тожикистон давлат раҳбари Эмомали Раҳмон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Насим Олимзодани лавозимидан озод этиш тўғрисида қарорга 5 май куни имзо чекди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига таяниб, "Спутник Тожикистон" ёзади.

Вазирнинг лавозимидан бўшатилиши "бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан" дея изоҳланади.

Эндиликда собиқ вазир Олимзоданинг ўрнини "Истиқлол" соғломлаштириш мажмуаси директори, тиббиёт фанлари доктори Жамолиддин Абдуллаев эгаллайди. 

    Бошқа янгиликлар