АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда карантин чекловлари юмшатиладими?

Президентимиз жорий йил 24 апрелда  ўтказган видеоселектор йиғилишида Фарғона ва Қашқ...

'Қашқадарёда карантин чекловлари юмшатиладими?'ning rasmi

Президентимиз жорий йил 24 апрелда  ўтказган видеоселектор йиғилишида Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари таҳлили асосида карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан таклифлар киритиш, қурилишларни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Шу мақсадда, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Республика махсус комиссиясига вилоятимиздаги ички назорат масканларини қисқартириш, қурилиш материаллари савдоси дуконлари, қурилиш-монтаж ишлари, ресторан ва кафеларни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда чекланган мижозлар билан ишлашига ҳамда очиқ ва сунъий қопламали ўйингоҳларда (кийиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳолда) шуғилланишга рухсат бериш каби бир нечта таклифлар билан чиқди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари хабар бермоқда. 

Шунингдек, таклифлар ичида фуқароларимизни мотоцикл, скутер ва велосипедларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланиши ҳам жой олган.

Маълумот ўрнида, Қашқадарё, Жиззах ва Навоий вилоятлари коронавирусдан холи ҳудуд деб эълон қилинган эди.

"Юқоридаги таклифлар Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланиши билан расмий равишда вилоят ҳокимлигининг qashqadaryo.uz сайти ва  телеграм канали орқали эълон қилинади" дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар