1

Қуёшда юқори даражадаги чақнаш юз берди

ДУНЁ 24.06.2015, 10:24
Қуёшда юқори даражадаги чақнаш юз берди

20 июнь куни Қуёшда М1 туркумидаги чақнаш юз берди.

Қуёш фаоллигини кузатиш даври шуни кўрсатдики, дискдаги доғларнинг бир гуруҳи катталашган. 20 июнь куни ушбу гуруҳда 41 дақиқа давом этган М1.0/1F туркумидаги ҳамда иккита С туркумидаги чақнаш юз берган.

Космик об-ҳаво башоратида 22-23 июнь кунлари портлаш фаоллиги меъёрда бўлади. Х туркумидаги портлашларнинг ҳам у қадар катта бўлмаган, протонли эҳтимоли мавжуд. Геомагнит майдони ушбу кунларда нотурғун бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, рентген нурларига қараб қуёш портлашлари бешта русумга бўлинади: A, B, C, M ва X. Ҳар бир кейинги ҳарф қуёш "портлашининг" ўн марта катталашишини англатади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1