1

Бош вазир ўринбосарлари, "бажарамиз", "есть" қиламиз, деган одамлар энди ишлолмайди — Шавкат Мирзиёев

СИЁСАТ 06.05.2020, 10:56
Бош вазир ўринбосарлари, "бажарамиз", "есть" қиламиз, деган одамлар энди ишлолмайди — Шавкат Мирзиёев

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 5 май куни карантин шароитини янада енгиллаштириш ва иқтисодий фаолиятни қайта тиклаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Видеоселектор йиғилишида,  "ура-ура"чиликка берилиб, объектларни қисқа муддатда ишга тушириш учун пала-партиш қурилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга чора кўрилиши таъкидланди. 

"Йил оғир келди. Коронавирус ҳаммамизни қандай яшашга ўргатди. Сўнгги ҳафталарда Бухоро ва Сирдарёдаги синовли воқеалар эса бизга битта нарсани ўргатиши керак: ҳар бир қиладиган ишимизда огоҳ бўлиб, берилган топшириқларни етти марта ўлчаб, бир марта кесишимиз лозим. Ҳамма ерда сифат, сифат ва яна бир марта сифат бўлсин!", — деди Президент.

Президентнинг таъкидлашича, Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 2020 йилда қуриб битказилган боғчаларнинг фақат ярми зарар кўрмаган. "Бу нима деган гап?! Мана, бизнинг қурилиш соҳасидаги сифатимиз. Бир эмас, бир неча марта юқоридан кўрдим. Қаерда сифат бўлган бўлса, натижаси кўриниб турибди. Қаерда сифат бўлмаган бўлса, коррупция, ўғрилик, тендерларни ‘ура-ура’ қилган ташкилотлар... бош вазир ўринбосарлари, ‘бажарамиз’, ‘есть’ қиламиз, деган одамлар энди ишлолмайди. Бу ишнинг якуни бошқача бўлади. Жуда катта таҳлил қиламан, мажбурман таҳлил қилишга. Кўп одамлар билан хайрлашишга мажбур бўламан", — деди Шавкат Мирзиёев.

 

"Энди бундай ишлаш бўлмайди". "Аллоҳ таоло бу сафар ҳам айтяпти: ‘Эй бандам, кўзингни оч! Халққа ҳалол меҳнат қилиш керак, деяпти. Ҳалол!’, — дея қўшимча қилди давлат раҳбари. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1