АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 68 фоиз беморлар коронавирусни енгди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати дав...

'Ўзбекистонда 68 фоиз  беморлар коронавирусни енгди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков юртимиздаги коронавирус эпидемияси ҳусусида расмий маълумот берди:

– Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 2217 бемор рўйхатга олинган. Куни кеча яна 96 фуқаро тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди. Шу тариқа касалликдан тўлиқ соғайганлар сони 1501 нафарга етди. Бу умумий касалланганларга нисбатан 68 фоизни ташкил қилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 706 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. 

    Бошқа янгиликлар