“Al Ahram” порталининг хабар беришича, Миср ҳукумати коронавирус пандемиясидан жиддий зарар кўрган туризм соҳасини тиклашга киришишга қарор қилди. Шу мақсадда, 15 майдан бошлаб бир қатор чеклов чоралари юмшатилади.
"15 майдан бошлаб Мисрда маҳаллий сайёҳлар учун барча меҳмонхоналар ўз фаолиятини қайта бошлайди", дейилади хабарда.
Таъкидланишича, очилган барча муассасалар профилактика ва хавфсизлик чоралари бўйича ЖССТ тавсияларига риоя қилишлари шарт.






