2020 йил 6 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2231 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Эрталаб соат 10:00 да зарарланганларнинг сони 2217 нафарни ташкил қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1556 нафарга етган, 10 киши вафот этган.






