Россия маданият вазири Ольга Любимованинг коронавирусга топширган тест натижалари унинг коронавирус инфекциясини юқтирганини тасдиқлади. Бу ҳақда Вазирнинг матбуот котиби Анна Усачёва ТАССга маълум қилди.
«CОВИД-19 тестининг натижалари ижобий чиқди. Вазир уйда, видеоконференциялар орқали мажлислар ўтказади, онлайн форматда учрашувлар ва музокараларда қатнашади», деди вазирнинг матбуот котиби Анна Усачёва.
Аввалроқ, Россия Бош вазири Михаил Мишустин ва Қурилиш вазирлигининг раҳбари Владимир, шунингдек унинг ўринбосари Дмитрий Волковда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.






