АсосийЖАМИЯТ

Хоразм мавжуд эпидемиологик вазият туфайли ўрта хавфли ҳудудлар қаторига киритилди.

5 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғил...

'Хоразм мавжуд эпидемиологик вазият туфайли ўрта хавфли ҳудудлар қаторига киритилди.'ning rasmi

5 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиши билдирилди. Шунингдек, вилоят, туманлар  ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши белгиланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов каналида маълум қилинди.

Вилоят бўйича 6 майга қадар 231 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган. Шу кунгача уларнинг 154 нафари касалликдан бутунлай соғайган. 77 нафари айни пайтда шифохоналарда даволанмоқда.

Даволаётганарнинг 40 нафари жорий йилнинг 22 март куни Новосибирск – Ургенч  йўналишида ва 21 нафари Москва-Ургенч йўналишида чартер рейс билан келган фуқаролар, 13 нафари касалликка чалинган ушбу фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнида юқтириб олган воҳадошимиз, яна 3 нафари  юк машиналари ҳайдовчиларидир. Уларнинг аҳволи қониқарли, тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стантдартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар