1

Ўзбекистон ва Туркия парламентлари раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашди

СИЁСАТ 06.05.2020, 22:12
Ўзбекистон ва Туркия парламентлари раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашди

Бугун, 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Туркия Республикаси Буюк миллий мажлиси спикери Мустафа Шентопнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Сенат ахборот хизмати хабар беришича, мулоқот аввалида Мустафа Шентоп ўзбекистонлик ҳамкасби Танзила Нарбаевани ва у орқали бутун халқимизни муборак Рамазон ойи билан табриклади.

Шу билан бирга, Мустафа Шентоп “Сардоба” сум омборида рўй берган кўнгилсиз ҳодисадан жабр кўрилгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ришталари ҳақида сўз юритиб, Туркия-Ўзбекистоннинг энг яқин дўсти ҳисобланиши ва ёрдамга тайёр эканлигини билдирди.

Мулоқот чоғида Олий Мажлис Сенати Раиси икки давлат раҳбарлари ташаббуси билан ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган турли соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани ва бу жараёнда парламентлараро муносабатлар муҳим аҳамият касб этишига урғу берди. Шунингдек, Ўзбекистон Туркияни энг муҳим стратегик шерикларидан ҳисоблашини алоҳида қайд этиб ўтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1