АсосийЖАМИЯТ

Жоме масжидларда таровеҳ ва жума намозлари ўқиляптими?

 Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда гўёки мамлакатимиздаги жоме масжидларда шу йи...

'Жоме масжидларда  таровеҳ ва жума намозлари ўқиляптими?'ning rasmi

 Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда гўёки мамлакатимиздаги жоме масжидларда шу йил 6 майдан эътиборан таровеҳ ва жума намозлари ўқилиши тўғрисида хабарлар тарқалди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати  тарқатилаётган аудиохабар билан боғлиқ вазиятга ўз муносабатини билдирди.  

Қайд этилишича, мазкур аудиохабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвоси ва Рамазон ойини ўтказиш бўйича баёнотида жума намози ўрнига уйда пешин намозини, беш маҳал ва Рамазон ойидаги таровеҳ намозларини уйда ўқиш ҳақида алоҳида қайд этилган.

Республика махсус комиссиясининг қарорларига мос равишда масжидларда жамоат бўлиб ибодат қилиш бошланиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий нашрлари томонидан эълон қилиниши маълум қилинган.

    Бошқа янгиликлар