АсосийЖАМИЯТ

Россия президенти номидан қорақалпоғистонлик уруш қатнашчиларига медаллар топширилади

Россия президенти Владимир Путин номидан қорақалпоғистонлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчила...

'Россия президенти номидан қорақалпоғистонлик уруш қатнашчиларига медаллар топширилади'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин номидан қорақалпоғистонлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига эсдалик медаллари топширилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Иккинчи жаҳон уришида эришилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Россия президенти Владимир Путин номидан қорақалпоғистонлик 596 нафар уруш қатнашчисига, фронт ортида меҳнат қилган фуқароларга @75 лет победи в Великой Отечественной Войне 1941—1945@ эсдалик медали топширилади.

Қайд этилишича, Россия президенти номидан топшириладиган эсдалик медалини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс 2020 йил 1 январдан сўнг вафот этган бўлса, медаль уларнинг оила аъзоларига топширилади.

    Бошқа янгиликлар