АсосийДУНË

Коронавирус бўйича муҳим тадқиқот ўтказаётган олим ўлдириб кетилди

АҚШнинг Пенсильвания штатида коронавирус бўйича муҳим тадқиқот ўтказаёт олим ўлдириб кетил...

'Коронавирус бўйича муҳим тадқиқот ўтказаётган олим ўлдириб кетилди'ning rasmi

АҚШнинг Пенсильвания штатида коронавирус бўйича муҳим тадқиқот ўтказаёт олим ўлдириб кетилгани маълум бўлди. CNN хабарига кўра, Питтсбург университети тиббиёт факультети тадқиқотчиси бўлган 37 ёшли Бинг Лиу шанба куни ўз уйида ўлик ҳолда топилган. Унинг бошига ва бўйнига ўқ узилган. Бу ҳақда Азон ёзмоқда.

Лиунинг жасади топилганидан бир соат кейин унинг уйидан бир километр нарида автомобиль ичида яна бир жасад топилди. У 46 ёшли Хао Гу исмли шахс экани аниқланди. 

Маълум бўлишича, Лиу ва Гу таниш бўлган. Полиция Гу тадқиқотчини ўлдиргандан кейин ўзини ўлдирганини тахмин қилмоқда. 

Питтсбург университети баёнотида айтилишича, Бинг Лиу SARS-CoV-2 бўйича тадқиқот ўтказаётган ва инфекциянинг ҳужайравий механизмлари борасида муҳим кашфиёт арафасида эди. 

    Бошқа янгиликлар