АсосийЖАМИЯТ

Хориждан вирус юқтириб келган одамга ишхона томонидан компенсация тўланадими?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспе...

'Хориждан вирус юқтириб келган одамга ишхона томонидан компенсация тўланадими?'ning rasmi

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг ўтказилди. У фуқаролардан тушган саволларга жавоб берди.

Савол: Иш юзасидан хорижга сафар қилиб, сафар давомида вирусга чалиниб, Ўзбекистонга келгандан кейин даволаниб чиққан инсонга ишхона томонидан компенсация тўланиши кўзда тутилганми?

Жавоб: "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармонининг 16-бандига асосан, коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган, деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 153-моддасига кўра, корхонанинг жамоа шартномаси ёки ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган локал ҳужжатларга асосан қўшимча тўловлар тўланиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар