Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациянинг Россия Федерациясидаги вакиллиги томонидан Санкт-Петербургдаги 40 нафар ўзбекистонлик талабалар ва 50 нафар меҳнат муҳожирларига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиеник воситалар тарқатилди.
Бундан аввал, Санкт-Петербургдаги 70 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож меҳнат муҳожирларининг оилалари ҳамда Москва шаҳрида жойлашган Россия Халқлар дўстлиги университети ва Миллий тадқиқотлар ядро университетида таълим олаётган 100 нафар ўзбекистонлик талабаларга зарурий бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказилган эди.






