АсосийЖАМИЯТ

Корея ўзбекистонлик талабалар учун виза олиш талабларини қийинлаштирди

Корея ҳукумати талабалар орасида ноқонуний муҳожирлар сонининг кескин ошиб кетиши сабабли&...

'Корея ўзбекистонлик талабалар учун виза олиш талабларини қийинлаштирди'ning rasmi

Корея ҳукумати талабалар орасида ноқонуний муҳожирлар сонининг кескин ошиб кетиши сабабли  ўзбекистонлик талабалар учун бериладиган D-2 ва D-4 визаларини олиш талабларини қийинлаштирди.

 Хусусан, виза ҳужжатларига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:

1. Банк депозит ҳужжатлари:

Бакалавр, магистр ва PhD учун 20,000$ лик депозит банк ҳисоб рақамида камида 3 ой давомида турган бўлиши шарт.

D-4 виза - тил курслари учун KDB Банкдаги ҳисоб рақамда 3 ой давомида турган бўлиши шарт.

Агар банк маълумотномасида депозитнинг сақланиш муддати аниқ кўрсатилган бўлса бошқа банклардан олинган маълумотнома ҳам қабул қилиниши мумкин.

2. Ота-онаси даромадлари ҳақида маълумот:

Ота-онаси расмий иш жойидан маълумотнома (инглизчага таржима қилинган бўлиши ва берилган ташкилот телефон рақамлари кўрсатилган бўлиши шарт)

Ота-онасининг банк карталари ҳисоб рақамларидаги пул кирим-чиқимлари ҳақида маълумотнома ёки шахсий мол-мулкка эгалик ҳақида маълумотнома

 Виза берилмаган ҳолатда, берилмаган кундан бошлаб 3 ой давомида қайта ҳужжат қабул қилинмайди (аввал 1 ой эди)

4. Тилни билиш сертификати( Қалбаки сертификатлар кўпайиб кетганлиги сабабли):

Инглиз тили бўйича бакалавр, магистр, PhD: энг камида IELTS 5.5, TOEFL 530, ёки TOEFL IBT 71 сертификати ҳам қўшимча топширилади. Сертификатнинг ҳақиқийлиги элчихонада текширилади.

 Корейс тилида ўқийдиганлар учун: коллеж учун TOPIK 3, университет учун TOPIK 4 ва ундан юқори.

Юқоридаги талабларга 1 майдан бошлаб амал қилинмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар