Бугун, Сардобада рўй берган офат натижасида жабрланган инсонларга кўмак ва саховат кўрсатишга кўпчилик ошиқмоқда.Кимдир озиқ-овқат кийим, кийим-кечак билан, кимдир пул маблағлари билан ёрдам бермоқда.
Адлия вазирлигини хабар беришича, акция доирасида “Юксалиш” ҳаракати томонидан очилган махсус ҳисоб рақамига 2020 йил 7 май соат 13:00 ҳолатига жами 208 660 353 сўм маблағ йиғилди.
Хусусан, юридик шахслар томонидан 20212000100981895003 ҳисоб рақамига 168 132 475 сўм ўтказилди.
Жисмоний шахслар:
- Payme: “Хайрия” бўлими – “BizBirgamiz” логотипи орқали 23 340 723 сўм;
- Click: “Хайрия” бўлими – “BizBirgamiz” логотипи орқали 17 187 155 сўм ўтказишди.
Бу ҳолат юртимизда саховатли ва ўзгалар ғамига бефарқ бўлмаган инсонлар кўплигидан далолат беради.
Мазкур маблағлар фалокатдан жабр кўрган сардобаликларга ўзлари билан бевосита маслаҳатлашган ҳолда, келгусида уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш учун керак бўлган эҳтиёжларига йўналтирилади.
Шу муносабат билан, ҳозирда ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағларидан ҳеч қандай сарф-харажатлар амалга оширилгани йўқ.
Ишончимиз комилки, бундай хайриялар инсонлар ўртасида меҳр-муҳаббат ришталарини боғлашга хизмат қилади. Зеро, ҳаётда кўп бора гувоҳи бўлганимиздек, яхшиликнинг мукофоти – фақат яхшиликдир.
Биз биргамиз!






