АсосийЖАМИЯТ

Сардобада суви босган уй томида турган сигир қутқарилди

Ижтимоий тармоқларда Сардоба тошқинида қолдириб кетилган сигир ўзини ўзи қутқариш учун том...

'Сардобада суви босган уй томида турган сигир қутқарилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Сардоба тошқинида қолдириб кетилган сигир ўзини ўзи қутқариш учун томга чиқиб олгани акс этган видео кенг тарқалганди. 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабар қилишича, ўша сигир ветеринария хизмати ходимлари томонидан қутқарилди. 

"Қуруқликка олиб чиқилган сигир Мирзаобод тумани “Мирзачўл” МФЙда яшовчи Шароф Эркабоевга тегишли экан. Ҳозирда қорамолнинг саломатлиги яхши, ветеринарлар томонидан назоратга олинган", дейилади хабарда.

Маълумотга кўра, Сардоба туманининг Қўрғонтепа, Дўстлик, Юртдош, Оқолтин туманларидаги Шодлик, Аҳиллик, Саховат ва Мирзаобод туманидаги Мирзачўл, Ҳақиқат, Навбаҳор маҳаллаларида жами 33 минг 896 бош қорамол, 25 минг 317 бош қўй-эчки, 3861 бош от, 638 бош эшак, 4334 бош ит, 6 миллион 158 минг 728 бош парранда мавжуд эди. Офат натижасида нобуд бўлган 386 бош қорамол, 263 бош қўй-эчки, 53 бош эшак, 22 бош ит, 173 бош парранда ва қуён жасади йиғиб олиниб, дезвоситалар (хлор) билан зарарсизлантирилиб кўмилди.

Маҳаллаларда сақлаб қолинган ҳамда шу кунгача қутқариб олинган жами 532 бош қорамол, 231 бош қўй-эчки ҳамда 10 бош бошқа турдаги ҳайвонлар ветеринария мутахассислари томонидан 14 кунлик назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар