Тошкент шаҳри, Олмазор тумани ҳудудида қурилаётган "Ғалаба боғи"да бир нечта ҳарбий техникалар ва самолётлар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда "На бегу" телеграм канали ёзди.
Қайд этилишича, бу ерда ҳужум қилувчи "Су-25", қирувчи-бомбардимончи "Су-17" самолётлари, уруш йиллари Тошкентдаги Чкалов номидаги собиқ авиация заводида ишлаб чиқарилган ва завод ҳудудига экспозицияси ўрнатилган "Ли-2" (ПС-84) самолёти реставрация қилиниб, хиёбонга олиб келинган. Шунингдек, бу ердан ҳужум қилувчи "Ил-2", қирувчи "Ла-5", ўқув машғулотлари ўтказиш учун мўлжалланган "Як-50" самолётлари ҳам жой олган.
"AviaSpotter" каналида боғда ўрнатилаётган ана шу ҳарбий самолётларнинг суратлари эълон қилинди:











