Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, 2020 йил 7 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2298 нафарни ташкил қилмоқда.
Бугун соат 18:00 да беморлар 2269 нафар эди, яқин соатларда уларнинг сони 29 нафарга ошди.
Эслатиб ўтамиз, 7 май санасида 79 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1656 нафарга етди.
Айни пайтда юртимизда коронавирусдан соғайган ва вафот этганлар (10 киши)дан ташқари, жами 603 нафар бемор даволанмоқда.






