АсосийЖАМИЯТ

Коронавирусли пневмония сигарет чекувчиларда оғир кечади

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов ўзининг Facebook саҳифасида нуфузли илмий...

'Коронавирусли пневмония сигарет чекувчиларда оғир кечади'ning rasmi

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов ўзининг Facebook саҳифасида нуфузли илмий нашрларга таяниб, коронавирусли пневмония электрон сигарет чекувчиларда оғир кечиши ҳақида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, SARS-CoV-2 вирусидан келиб чиқадиган COVID-19 коронавирус инфекциясининг дунё миқёсида тарқалиши туфайли унга чекишнинг зарарли томонлари ёки ҳатто исботланмаган “фойдаси” ҳақида жиддий мунозаралар давом этмоқда. 

Британия Тиббий Журнали (BMJ) мутахассислари COVID-19 инфекциясининг сурункали чекувчилар ва электрон сигарета чекувчилар учун қандай хавф туғдириши мумкинлиги тўғрисидаги ўз фикрларини билдиришди.

COVID-19 бу асосан беморнинг нафас олиш аъзоларига таъсир қиладиган касаллик. Кўплаб илмий далиллар шуни кўрсатадики, вируснинг ҳужайраларга кириб бориши ва унинг бўлиниши айнан нафас олиш тизимида содир бўлади. Чекишнинг COVID-19 инфекциясини юқтириш ва ўлим кўрсатгичини тасдиқловчи кенг қамровли клиник тадқиқотлар ҳанузгача кам. 

Аммо 2009 йилда шунга ўхшаш респиратор-синцитиал вирусни ўрганиш шуни кўрсатдики, ютилган тамаки тутуни нафас олиш йўлларида вирусли инфекцияларининг тарқалишини оширади.

    Бошқа янгиликлар