Ўтганларни хотирлаш, уларнинг руҳини шод этиш, кексаларни эъзозлаш халқимизга хос юксак фазилатдир.
Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, юртимизда иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун хам сафларимизда туриб, Ватан шаънининг юксалишига, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Мехр-оқибат, бағрикенглик ва умуминсонийликка қаратилган бундай тадбирлар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ҳам давом эттирилмоқда.
Хўжаобод туманининг Манак маҳалласида истиқомат қилиб келаётган, ҳозирда 96 ёшни қаршилаб фарзандларининг, набираларининг ардоғида юрган Фозилжон ота Тешабоевнинг ҳолидан хабар олинди. Бюронинг Хўжаобод туман бўлими вакиллари яқинлашиб келаётган 9-май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан отахонни табриклаб, эсдалик совғалар тақдим этишди.






