АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 72 фоиз бемор коронавирусдан буткул соғайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати дав...

'Ўзбекистонда 72 фоиз бемор коронавирусдан буткул соғайди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков юртимиздаги пандемия ҳолати бўйича расмий баёнот берди: 

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекциясига чалинган 2314 фуқаро рўйхатга олинган. Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этиляпти. 7 май куни 79 фуқаро тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Айни пайтга қадар 1656, яъни 72 фоиздан ортиқ бемор вирусдан буткул фориғ бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 648 бемордан 9 нафарининг аҳволи оғир. 

42 мингга яқин фуқаро карантинда бўлиб турибди. Улардан олинган намуналар мунтазам лабораторияларда таҳлил қилинмоқда. Охирги бир куннинг ўзида 12 минг 600 дан кўпроқ ҳолатда, жами 371 мингдан кўпроқ лаборатория текширувлари ўтказилган. 

    Бошқа янгиликлар