АсосийЖАМИЯТ

Оларди кирар жоним, берарда чиқар жонимми? Наманганда банк фойдасига кредит ундирилди

Маълумки, тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига фаолиятни янада қўллаб-қув...

'Оларди кирар жоним, берарда чиқар жонимми? Наманганда банк фойдасига кредит ундирилди'ning rasmi

Маълумки, тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида турли имтиёзли шартлар асосида кредит маблағлари берилмоқда. Бугун бу имтиёз ва имкониятлардан тўғри фойдаланиб, юрт фаровонлигига ҳисса қўшаётган, ўз вақтида берилган кредит маблағларини қайтараётган тадбиркорлар кўплаб топилади. Бироқ, “гуруч курмаксиз” бўлмаганидек, айрим фуқароларимиз банкдан кредит маблағларини олишга олишадек, қайтаришга келганда эса....

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан ундирувчи ТИФ "Миллий банк" вилоят филиали манфаатларини кўзлаб, жавобгар маъсулияти чекланган жамияти шаклидаги "NAMSIB AGROBIZNES" қўшма корхонасига нисбатан кредит ва кредит фоизларини олдин ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Чортоқ туман бўлими иш юритувига олинган. Давлат ижрочиси томонидан қарздор корхона мутассадилари бир неча бор огоҳлантирилди. Бироқ, бундан тўғри хулоса қилмаган корхона раҳбарлари кредитни тўлашни пайсалга солиб келишди. Навбат гаровга қўйилган мол-мулкга қаратилди. Шундан сўнг мол-мулкидан айрилишни истмаган тадбиркор 132 млн сўм кредит маблағлари қарздорлигини тўлаб берди. Амалдаги ижро ҳужжати тамомланди.

    Бошқа янгиликлар