АсосийЖАМИЯТ

Юртимизнинг бир йўла уч ҳудудида жами 32 нафар бемор вирусдан бутунлай соғайди

Бу хушхабарни ССВ маълум қилди.   Сирдарёда соғайганларнинг барчаси Қозоғистон Р...

'Юртимизнинг бир йўла уч ҳудудида жами 32 нафар бемор вирусдан бутунлай соғайди'ning rasmi

Бу хушхабарни ССВ маълум қилди.   

Сирдарёда соғайганларнинг барчаси Қозоғистон Республикасидан келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Уларнинг 5 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафари эса Сирдарё вилоятидан. Беморларнинг барчаси эркак бўлиб, энг ёши каттаси 44 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 21 ёшда. Улар бугун реабилитацияга кузатилмоқда. Вилоятда шу пайтга қадар 5 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 13 нафарга етди.

Наманганда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 10 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 73 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 7 ёшда. Улар бугун реабилитацияга кузатилди. Вилоятда шу пайтга қадар 137 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 159 нафарга етди.

Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг иккаласи ҳам (32 ёшли аёл ва 28 ёшли эркак) Андижон шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар бугун реабилитацияга кузатилди. Вилоятда шу пайтга қадар 133 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 135 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1688 нафарга етди.

    Бошқа янгиликлар