Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Самарқанд вилоятида 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (5 нафардан Самарқанд шаҳри ва Тойлоқ туманидан, 2 нафардан Оқдарё ва Пайариқ туманидан, Пастдарғом, Нарпай ва Самарқанд туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 10 нафари эркак, 7 нафари аёл, ёши каттаси 52 ёшда бўлса, ёши кичиги эса 2019 йил туғилган чақалоқ.
Вилоятда шу пайтга қадар 52 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 69 нафарга етди.
Бугун айни пайтга қадар 82 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1738 нафарни ташкил этмоқда.






