“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев буйруғига асосан Бошқарув аппарати билан ишлаш департаментига янги раҳбар тайинланди.
Шу вақтга қадар “Ўзбкенефтгаз” АЖда департамент раҳбари сифатида фаолият юритиб келган Камолиддин Усмонов Аловуддин ўғли ушбу лавозимда иш бошлади.
Камолиддин Усмонов бундан ташқари Бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ҳам ўз фаолиятини олиб боради.
Бундан ташқари "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг буйруғига асосан трансформация ва операцион самарадорлик департаменти бошлиғи лавозимига Беҳзод Бобурович Усманов тайинланди. У шу вақтга қадар “Uzbekistan GTL” корхонасида Бизнесни ривожлантириш бўйича директор лавозимида фаолият юритаётган эди.






