АсосийЖАМИЯТ

Туркияликлар Сардобадаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 686,500,000 сўм ва 10,300 АҚШ доллари миқдорида ёрдам бермоқда

Сирдарё вилоятидаги Сардоба  сув омбори фалокати туфайли оғир аҳволда қолган  ўз...

'Туркияликлар Сардобадаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун  686,500,000 сўм ва 10,300 АҚШ доллари миқдорида ёрдам бермоқда'ning rasmi

Сирдарё вилоятидаги Сардоба  сув омбори фалокати туфайли оғир аҳволда қолган  ўзбекистонликларгаи  юртимиздаги  турклар ва турк тадбиркорлари, Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмаси  ва Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида  жамғарма   ташкил қилинган эди. 

Бугунги кунга келиб жамғармада 686,500,000 сўм ва 10,300 АҚШ доллари миқдорида ёрдам пули йиғилди. Ушбу маблағ Ўзбекистон ҳукумати томонидан Сардоба учун очилган расмий ҳисобга ўтказилди.  

— Қийин аҳволда қолган сардобаликлар учун маблағ  йиғиш давом этмоқда, деди Ўзбекистондаги Туркия элчисининг матбуот маслаҳатчиси Давуд Гази Бэнли. - Ўзбекистонда яшайдиган турклар ҳар қандай вазиятда ҳар доим  Ўзбекистонлик биродарларимизга далда бўлишда давом этадилар, деди у .

    Бошқа янгиликлар