8-май куни "Uzbekistan Airways” Бирлашган Араб Амирликларидан Тошкент (ТАС) - Шаржа (ШЖ) - Тошкент (ТАС) йўналишида HY-3563 / HY-3564 махсус чартер рейсини амалга оширди.
Барча йўловчилар Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тегишли талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади, дея хабар берди Tashkent Sky News телеграм канали.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 7-май кунги видеоселектор йигʻилишида Оʻзбекистонга қайта олмаган 11 мингга яқин хориждаги ватандошларни Россия, Туркия, Дубай ва бошқа жойлардан олиб келинишини айтган эди.
БААдан ватандошларни олиб келиш учун чартер рейс ташкил этилди
8-май куни "Uzbekistan Airways” Бирлашган Араб Амирликларидан Тошкент (ТАС) - Шаржа (ШЖ) -...






