Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокида Иккинчи Жаҳон Уруши қатнашчиларига эҳтиром кўрсатилиб, табриклаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев табрик нутқини, пойтахт ҳокими тантана иштирокчиларига ўқиб бергач, Презитдент совғалари: эсдалик ҳайкалчаси, китоб ва 10 миллион сўм миқдоридаги пул ўз эгаларига топширилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия федерацияси президентлари томонидан таъсис этилган Ғалабанинг 75 йиллик юбилей медаллари ҳам тантана иштирокчиларига тақдим этилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Alfa Med Line тиббиёт маркази Тошкент ва Тошкент вилоятидаги Иккинчи Жаҳон Уруши иштирокчиларининг 21 нафарини бепул даволашни ўз зиммасига олган.







